1969 йили Узбекистон Республикаси Маиший Хизмат Вазирлиги тасарруфида  вилоятимизда “Автотеххизмат” корхонасига асос солинди. 

     1995 йилга келиб эса шу корхона негизида “Хоразмавтотеххизмат” Очик Хиссадорлик Жамияти  ташкил килинди. 1996 йилдан бошлаб корхона “УзДЭУавто”  ва 2008 йилдан бошлаб  «ДжиЭм Узбекистан» АЖ корхонасиниг Хоразм вилояти худудида дилер сифатида автомобиллар сотиш ва сотувдан олди ва сотувдан кейинги техник куриги, таъмирлаш ишларини бажариш буйича фаолиятини олиб боради.

   Корхона 1996 йилдан бошлаб ривожлана бошлади. 1997 йилда корхона ишчиларга иш шароитларни, мижозларга куйлайликлар яратиш максадида  бинолар, хизмат курсатиш цехлари кайта таъмирланди. Бош бинони 1 каватида 144 метр кв. га тенг булган автосалон ташкил килинди. 

 2007 йили барча бино ва иншоатлар капитал кайта таъмирланди. Буни натижасида автосалон майдони 583 метр кв. га купайтирилди, бош техник хизмат курсатиш станцияси замонавий услубда кайта жихозланди ва янги турдаги автомобил диагностика килиш, автомобил ойнасини таъмирлаш, аммортизаторни таъмирлаш, автомобил кузовини ваккум билан таъмирлаш хизматлари кушилди. 2011 йилдан бошлаб газ баллон ускуналарини утнатиш ва синовдан утказиш цехи фаолия бошлади. Йилда йилга хизмат курсати сохамиз кенгайиб бориши натижасида 20 постдан 2016 йил август ойига караб 25 постга купайди.

   2010-2016 йиллар жараенида барча эски ускуналар янги замонавий ускуналарга узгартирилган. 2014 йилда автомобилни гилдирагини развалини компьютер оркали текширадиган 4-чи поколения  замонавий ускуна урнатилди.